Италияда катталиги апелсинга тенг бўлган дўл ёғди

Фото: twitter.com/piero_dincecco

КЕЧА, 10 июл куни Италиянинг Адриатика денгизи соҳиллари ҳудудида ғайритабиий табиат ҳодисаси кузатилди. ANSA агентлигининг хабар беришича, Абруццо туманининг Пескара коммунесида ҳар бирининг катталиги апелсиндай келадиган дўл ёғди. Табиий офат туфайли 18 кишига турли даражада тан жароҳати етган.
Йирик дўл ёғиши шаҳарга ҳам анча талофат етказган. Хусусан, биноларнинг дераза ойналари синган, томлари тешилган. Бу ҳам етмагандай, ноқулай об-ҳаво туфайли шаҳар касалхоналаридан бирининг биринчи қавати сув билан тўлди. Натижада, барча жарроҳлик амалиётлари тўхтатилган. Бундан ташқари, шифохона ходимларининг тўхташ жойида турган йигирмага яқинини сел оқизиб кетган. Айни пайтда ҳам, мазкур ҳудудда сув сатҳи камида 2 метрга кўтарилгани маълум қилинмоқда.
Ноқулай об-ҳаводан мамлакатнинг шимолий ҳудудидаги Эмилия-Романя, марказий Абруццо ва Марке вилоятлари азият чекмоқда.
Бундан аввал, кучли шамол Италиянинг шимолидаги айрим дарахтларни таг-туби билан қўпориб ташлагани, автомобил ва тураржойларга шикаст етгани хабар қилинганди.