«Газпром»нинг даромади 40 фоизга тушиб кетди

БИР чоракда Россиянинг «Газпром» ширкатининг даромади 40 фоизга тушиб кетди.
Агар хорижга газ сотиш бўйича монопол компания жорий йилнинг биринчи чорагида 14 млрд долларга яқин газ сотган бўлса, иккинчи чоракда бу рақам 9 млрд долларни ташкил қилган.
Ширкат даромадининг тушиб кетиши сабаби маълум қилинмаган бўлсада, экспертлар бу газ котировкаларининг тушиб туфайли рўё берганини таъкидламоқдалар. Бундан ташқари, ҳисобот даврида Европадаги қатор газ хабларида кузатилган узилишилар ҳам ширкатнинг даромадига салбий таъсир кўрсатган.