Порошенко сўроққа чақирилди

Фото: rusvesna.su

УКРАИНАНИНГ собиқ президенти Петр Порошенко ўзига нисбатан қўзғатилган бир нечта жиноят ишлари доирасида Давлат тергов бюросига сўроққа чақирилди.
ОАВларда тарқалган хабарларда 17 июл куни собиқ давлат раҳбари сўроққа чақирилгани, лекин айни қайси иш юзасидан кўрсатма бериши номаълумлиги билдирилган.
Порошенкога нисбатан суриштирув ишлари ҳуқуқшунос, Виктор Янукович президентлиги даврида президент админстрацияси раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаган Андрей Портновнинг аризаси бўйича олиб борилмоқда.