“Барселона” клуби трансфер учун 5 йилда 1 миллиард евро сарфлади

Фото: FC Barcelona

БУ борада яқинда эълон қилинган рейтингдан Англиянинг “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари ҳам жой олиб, улар мос равишда биринчи ва иккинчи ўринларни банд этганлар.
“Voetbal International” нашрининг маълум қилишича, Европа футбол клублари ўртасида охирги беш йил давомида трансфер учун энг кўп маблағ сарфлаган жамоа “Барселона” бўлиб, ана шу даврда ўз сафига янги футболчиларни қўшиб олиш учун 1 млрд евро харж қилган. Шу даврда, яъни 2014 йилдан буёғига жамоа футболчилар сотувидан 627 млн евро ишлаб олган.
Каталонияликларга энг қимматга тушган ўйинчилар сифатида Усман Дембеле (125 млн), Филиппе Коутино (145 млн) ва Антуан Гризманни таъкидлаш мумкин.
“Манчестер Сити” клуби эса футболчиларни харид қилишга 996 млн евро сарфлагани ҳолда футболчиларни сотишдан 280 млн евро фойда кўрган. “Манчестер Юнайтед” жамоасида эса бу кўрсаткич 890/275 на ташкил этган.