“Миллион” жамоаси лицензиядан сал кам 200 млн қарздор бўлиб қолди

ЛИЦЕНЗИЯ учун давлат божини тўламай келаётган «МИЛЛИОН» қизиқчилар жамоаси қарзни тўламаса, лицензиясиз қолиши мумкин. Бу ҳақда жамоани “Ўзбекконцерт” давлат бирлашмаси огоҳлантирган.
Қизиқчилар жамоаси 16 июлга қадар 187 727 980 сўм миқдоридаги давлат божини тўлашлари лозим, акс ҳолда лицензия шартномаси бекор қилинади.
«Миллион» жамоаси “лицензия шартларида кўзда тутилган ахлоқ-одоб меъëрларидан чиққани ва беҳаё мавзуларда юмористик лавҳаларни жамоатчилик олдида ижро қилгани учун” бундан олдин ҳам бир неча бор лицензиядан маҳрум қилинган.