Сўз эркинлигини таъминлаш бўйича коалиция тузилади

Суратда: Христа Фриланд (чапда) ва Амал Клуни (ўнгда) Матбуот эркинлиги бўйича глобал конференцияда, Лондон. Фото: Getty Images

БУЮК Британия ва Канада мақсади матбуотда сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган коалицияни тузишга келишиб олди. Бу ҳақда Британия Ташқи ишлар вазири Жереми Хант ва унинг канадалик ҳамкасби Христа Фриланд маълум қилдилар.
Коалиция ўз олдига қўйган мақсадлари доирасида журналистларга бўлаётган таъқибга ҳам эътибор қаратади. Бу борда янги ташкилот нишонга олинган репортёрларга бўлган “сиёсий ҳисоб-китоб”ларни ўзгартишга, сўз эркинлигини бузаётганларга нисбатан жиддийроқ таъсир чоралари кўрилишини таъминлашга ҳаракат қилади.
Бундан ташқари, коалиция таъсисчилари давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари, фуқаролик жамияти ҳамда ОАВ институтлари вакиллари иштирокида ҳар йили конференция ўтказади. Хусусан, ташкилотнинг биринчи конференцияси 2020 йилда Канадада бўлиб ўтади.
Коалицияни тузиш ҳақидаги қарорга Лондонда бўлиб ўтган ОАВ эркинлиги бўйича глобал конференция якуни бўйича келинди. Анжуманда дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатидан 1500 дан ортиқ делегат иштирок этди.