Электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича йирик келишувга эришилди

Фото: EPA/UPG

НЮ-ЙОРК шаҳрида “Volkswagen” ва “Ford” компаниялари раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда немис концерни базасида MEB платформаси яратилиши ва унда “Volkswagen”, “Audi”, “Skoda” ва “Seat” брендари остида тахминан 15 млн дона электромобил ишлаб чиқарилиши маълум қилинди.
Американинг “Ford” ширкати “Volkswagen” билан оммавий равишда электромобиллар ишлаб чиқариш борасида ҳамкорлик қилади. Қайд этилишча, бир неча ой давом этган музокаралардан сўнг автомобил ишлаб чиқарувчи жаҳондаги икки йирик компания ўртасида қудратли алянс тузилиши борасида келишувга эришилган. MEB платформасидаги замонавий электр автомобиллари Германиянинг Келн шаҳрида ишлаб чиқарилади ва Европа бозорига таклиф этилади. Биринчи автомобилни ишлаб чиқариш 2023 йилга мўлжалланган бўлса, охирги олти йил давомида америкаликлар 600 мингдан ортиқ электромобилларни сотишни режалаштирган.
Қайд этиш керак, MEB платформасини яратиш бўйича “Volkswagen” ширкати 2015 йилдан буён 7 млн доллар сармоя киритган. “Ford” эса ҳамкорлик доирасида лойиҳага 2,6 млн доллар ажратишини билдирган. АҚШ компанияси автоматик бошқарув тизимини такомиллаштириш борасида иш олиб боряпти ва айни пайтда автопилот бошқарувининг тўртинчи босқичини яратиш билан шуғулланяпти.