Россия миллиардер “қонундаги ўғри”лар рўйхатини эълон қилди

Суратда: Нодир Салифов (Гули)

РОССИЯ Ички ишлар вазирлиги 432 нафар “қонундаги ўғри”лар ҳақида маълумот тўплади. Улардан 318 нафари очиқда, 114 нафари “ичкари”да, 31 нафарининг устидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган бўлса, 19 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган.
“Ўғри”лар орасида энг кўпи грузинлар бўлиб, уларнинг сони 242 нафарни ташкил этади. Иккинчи ўринни 51 нафарлик “натижа” билан руслар банд этган бўлса, 30 нафар “ўғри”лари билан арманлар уларнинг ортидан бормоқда. Шунингдек, курд “ўғри”лари сони 26, озарбайжонликлар 16, абхазлар 10, чеченлар 10 ва яҳудийлар 7 нафарни ташкил этади.
Россия ИИВсига мазкур рўйхатни тузишда Украина ИИВси ҳам ёрдам берган. Икки мамлакат ўртасида сиёсий жиҳатдан қарама-қаршилик бўлсада, ҳуқуқ-тартибот органлари жиноятчиликка қарши кураш борасида ҳамкорликни давом эттирмоқда. Жумладан, ушбу давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари бугунги кунда энг хавфли “қонундаги ўғри” Нодир Салифов (Гули) экани хусусида якдил хулосага келганлар.
Шунинг билан бирга, деярли барча озарбайжонлик “ўғри”лар Россия фуқароси эканлиги маълум қилинган. Бугунги кунда Россия қамоқхоналарида Илгар Алиев, Талех Даглиев, Эмин Аҳмедов, Заур Шипилов, Али Гейдаров, Улфат Тагиев каби “ўғрилар” “ўтирган” бўлса, яқинда уларнинг сафидан Ҳожибоба Толибхонли ҳам жой олади. Юнус Назаров эса Ўзбекистонда яшаяпти. Дато Агжабединский Украинада қўнима топган. А Гули ва Рафет Алибайрамллар эса Россиянинг сўровига кўра Интерпол томонидан қидириляпти.
“Ўғри”лар орасида энг бадавлатлари сифатида Гули, Юсуф Шамхорский, Вагиф Дипломат, Алберт Рижий ва Рашад Гянжинский эътироф этилган. Озарбайжон ОАВларининг хабарига кўра, уларнинг барчаси доллар ҳисобидаги миллиардерлар ҳисобланади.
Славян «ўғри»лари орасида миллиардер сифатида Сергей Аксенов (Аксен Измайловский) ва Владимир Тюрин (Тюрик) танилган.