Исроиллик ҳарбийлар етти ой давомида 2759 нафар фаластинликни ушлаган

Фото: aa.com.tr

ИСРОИЛ хавфсизлик кучлари томонидан жорий йилнинг етти ойи двомида Иордан дарёсининг босиб олинган Ғарбий қирғоғи ва Қуддусда 2759 нафар фаластинлик ушланган.
Бу ҳақда Фаластин озодлик ҳаракати ҳузуридаги Фаластинлик маҳбуслар кенгаши ва Эд-Дамир маҳбуслари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг қўшма баёнотида маълум қилинди.
Ҳужжатда таъкидланишча, ушланганлардан 446 нафари болалар ва 76 нафари аёллардир. Қўлга олинганларнинг аксарияти сўроқ қилингандан сўнг қўйиб юборилган.