2019 йилда сайёҳлар ташрифи бўйича Каппадокия рекорд ўрнатмоқчи

Фото: aa.com.tr

ҚАЙД этиш керак, Каппадокия Туркиядаги энг оммавий сайёҳлик марказларидан бири ҳисобланади. Хусусан, жорий йилнинг январ-июн ойларида ҳудудга 1,563 миллион нафар маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташриф буюрган.
Туркия Маданият ва туризм вазирлигининг таъкидлашича, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сайёҳлар оқими 21 фоизга ўсганини кўрсатади. Вазирликнинг айтишича, 2018 йилнинг январ-июн ойларида Каппадокияга 1,236 миллион нафар турист ташриф буюрган.
Айни пайтда ҳам мазкур сайёҳлик марказига дунёнинг турли бурчакларидан сайёҳларнинг келиши давом этмоқда. Каппадокия – табиатнинг мўъжизавий масканларидан бири бўлиб, бу ерда сайёҳлар табиат ажойботларидан завқ олишлари баробарида, таклиф этилаётган турли дам олиш хизматлари, биринчи навбатда, ҳаво шаҳрида парвозлардан баҳраманд бўлишлари мумкин. Жорий йилда ҳудудга рекорд даражада сайёҳлар келиши кутиляпти.