Украинада давлат тили ҳақидаги қонун кучга кирди

Фото: Фокус.ua

БУГУН, 16 июлдан бошлаб Украинада украин тилини давлат тили сифатидаги фаолиятини таъминлаш тўғрисидаги қонун кучга кирди. Қонунга кўра, мамлакатда ягона давлат тили украин тили ҳисобланади, ундан барча давлат органларида фойдаланиш мажбурий бўлади.
Ҳужжат мансабдор шахсларга давлат тилини билиш ҳамда ундан хизмат вазифаларини бажаришда фойдаланиш мажбуриятини юклайди. Шунингдек, украин тилидан маориф, тиббиёт, истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш соҳаларида, турли оммавий тадбирларда, телевидениеда бериладиган рекламаларда ва бошқа очиқ чиқишларда фойдаланиш зарурдир.
Эслатиб ўтамиз, қонун 2019 йил 25 апрелда Олий Рада томонидан қабул қилинган ва 15 майда мамлакатнинг бешинчи президенти Петр Порошенко томонидан имзоланган эди.