Корея компанияси МТМни инновацион таъмирлайди

Фото: popmech.ru

ЖАНУБИЙ Кореянинг “JEIL CONSTRUCTION Co., LTD” Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги 19-сонли мактабгача таълим муассасаси биносини инновацион энергия тежамкор ва қайта тикланадиган энергия манбалари технологияларини қўллаган ҳолда таъмирлаб беради. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишув имзоланган.
Келишувга биноан Қуёш энергияси халқаро институти ишланмалари асосида ўрнатилган қуввати 10 кВт бўлган ва электр тармоғи билан параллел ишлайдиган Қуёш фотоэлектрик станцияси ҳамда СРО-технологиялари асосида иссиқ пол ўрнатилади. Лойиҳа Корея давлати гранти ҳисобидан амалга оширилади.
Бу илк лойиҳа бўлиб, келгусида республиканинг турли жойларида юзлаб шундай лойиҳалар амалга оширилади.