Бодринг аспириндан фойдалироқ экан

ТИББИЁТ соҳаси мутахассислари бодрингнинг кўпчилик учун номаълум бўлган фойдали жиҳатларини маълум қилдилар. Уларнинг таъкидлашларича, бодринг биринчи навбатда аспириннинг ўрнини босувчи ажойиб хусусиятга эгадир.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бодринг суви шамоллашга қарши кўрсатадиган таъсири билан ацетилсалицил кислотага ўхшайди, бироқ у ошқозонга салбий таъсир кўрсатмайди.
Ушбу хусусиятга эга бўлгани боис, кекса кишиларга бодринг кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Ҳатто, «бодринг парҳези» усули мавжуд бўлиб, ундан организмни қариши, суяклар мўрт бўлиб қолиши каби ҳолатларни даволашда фойдаланилади. Бодринг шунингдек, қон босими кўтарилиши, инсулт ва юрак-қон томирлари касалликлари аломатларини даволашда ҳам қўл келади.
Ушбу сабзавотнинг таркибида дармондорилар кам бўлгани билан, унда хавфли ўсмалар ривожланишининг олдини олувчи флавоноид, тритерпен ва лигнан каби антиоксидантлавр мавжуд.
Аввалроқ, Оксфорд университети олимлари қон ивиб қолишининг олдини олиш мақсадида ҳар куни аспирин қабул қилиш ички қон кетишга ва барвақт ўлимга сабаб бўлишини маълум қилган эдилар.