Индонезия чиқиндиларга қарши қатъий курашмоқда

Фото:ZUMAPRESS.com

ИНДОНЕЗИЯ Франция ва Гонконгга пластик ва заҳарли моддалардан иборат етти контейнер чиқиндини қайтариб юборди. Божхона хизматининг маълум қилишича, импорт чиқиндилар бўйича келишув шартларига амал қилинмаганлиги боис шундай қарорга келинган.
Қайд этиш керак, сўнгги вақтда Индонезия халқаро келишув доирасида қабул қилинаётган чиқиндиларга қўйилаётган талабни кучайтирди. Натижада, аксарият ҳолларда мамлакатга келтирилган чиқиндилар олиб келинган жойларига қайтариб юборилмоқда. Хусусан, яқин вақт ичида АҚШ, Австралия ва Германияга яна 42 контейнер қайтариб юборилади.
Ёввойи табиат бўйича халқаро жамғарманинг маълум қилишича, ҳар йили дунё океанига 5 млн дан 12 млн тоннагача чиқинди ташланмоқда. Бу бутун экотизимга, иқлимнинг глобал исишига салбий таъсир кўрсатиб, атмосфера таркибида заҳарли газларнинг, дунё океанида чиқиндилар ҳажмининг ортишига сабаб бўляпти.