Гавайдаги вулқон хавотир ўйғотмоқда

Фото: ZUMAPRESS.com

АҚШ Геология хизмати Гавай орлидаги Килауэа вулқонининг қуйи қисмида сув борлигини маълум қилди. Бу келажакда йирик ҳалокат юз бериши муқаррар эканини англатади.
“Live Science”нашрининг хабар беришича, кратер тубида тўпланган суюқлиқ учта сув ҳавзаси ҳосил қилган бўлиб, уларнинг чуқурлигини аниқлашнинг имкони бўлмаган. Улардан энг каттасининг эни 14 метрни ташкил этади. Қайд этилишича, сув ҳавзаси қоялардаги ёриқлардан сизиб чиққан.
Олимларнинг таъкидлашича, учта кўл қўлишиб йирик сув ҳавзаси ҳосил қилиши билан, вулқон уни буғга айлантиради ва катта портлаш юз беради. Бунинг оқибатида катта миқдорда тупроқ ва кул отилиб чиқади.
Бошқа мутахассислар гуруҳи эса вулқон тубида у қадар катта сув тўпланмагани ва портлаш юз берган тақдирда ҳам катта ҳалокатга сабаб бўлмаслигини маълум қилмоқдалар.