БМТ: АҚШ санкциялари эронликларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда

ХАЛҚАРО ташкилотнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар томонидан жорий этилган санкциялар туфайли Эронда дори-дармонлар ўта тақчил бўлиб қолган ва бунинг оқибатида юзлаб одамлар барвақт ҳаётдан кўз юмган.
Мамлакатдаги вазият эса тобора ёмонлашмоқда. Оқ уй эса ҳали-бери Теҳронга нисбатан муносабатини юмшатиш ниятида эмас. Вазият шу тарзда давом этса, биринчи галда оддий одамлар янада қийин аҳволда қолиши БМТни ташвишга солмоқда.
АҚШ ядро дастури билан боғлиқ масала туфайли Эронга нисбатан санкцияларни тиклагани ва қўшимчаларини жорий этгани Европа Иттифоқи давлатлари, Хитой, Россия каби мамлакатларнинг норозилигига сабаб бўлганди.