Ноқонуний олиб келинаётган телевизорлар фош этилди

ФАРҒОНА вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.С.га тегишли бўлган “Дамас” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.
Натижада, автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати 24 миллион сўмлик 21 дона телевизорлар борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда, дейилади Божхона қўмитаси тарқатган хабарда.