Ерга “хавфли” астероид яқинлашмоқда

ҲАЖМИ Мисрдаги Хеопс эҳромидан ҳам катта бўлган “нисбатан хавфли” астероид август ойининг охирида Ер яқинидан учиб ўтади. Бу ҳақда NASA маълумотига асосланиб ОАВ хабар бермоқда.
2019 OU1 деб номланган мазкур астероиднинг диаметри 160 метрга тенг бўлиб, бўйи Мисрдаги энг машҳур эҳромдан 20 метр баланддир. Астрономларнинг айтишича, “самовий келгинди” 28 август куни Ердан Зуҳро юлдузигача бўлган узоқликдан 40 марта яқинроқ масофадан учиб ўтади.