Ҳиндистонда сув тошқинлари одамлар ўлимига сабаб бўляпти

ҲИНДИСТОНда муссон ёмғирлари келтириб чиқарган сув тошқинлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 174 нафарга етди.
Расмий маълумотларга кўра, биргина охирги кунларда табиий офат 33 кишини ҳаётдан олиб кетган. Қурбон бўлганларнинг асосий қисми Керал ва Гуджарат штатлари аҳолисига тўғри келади.
Ушбу штатлар табиий офат натижасида одамлари ҳалок бўлиш бўйича “етакчи”га айланди. Жумладан, Кералда 72, мамлакат Бош вазирининг киндик қони томган Гуджаратда эса 33 киши ўлган. Махараштра штатида эса сув тошқинлари 30 одамнинг умрига зомин бўлган.