“Fiat” Ўзбекистон бозорига киришни режалаштиряпти

Фото: carmagazine.co.uk

“FIAT CHRYSLER AUTOMOBILES” Италия-Америка концерни Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Компания вице-президенти Юсуф Ҳажасга таяниб, «Ўзбекистон24» телеканали бу ҳақда хабар берган.
Таъкидланишича, компания томонидан Туркияда амалга оширилаётган “Tofaş” лойиҳасидан Ўзбекистонда корхона ташкил этиш учун қўлланма сифатида фойдаланиш таклиф этилмоқда.
“Tofaş” – енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчи турк компанияси. Компания “Fiat Chrysler Automobiles” ҳамда “Koç Holding’”га тегишли. У Туркияда ҳам енгил автомобиллар, ҳам енгил тижорат транспорт воситаларини ишлаб чиқарадиган ягона автомобиль ишлаб чиқарувчидир. “Tofaş Fiat”, “Citroen”, “Peugeot”, “Opel” ва “Vauxhall” брендлари остида автомобиллар ишлаб чиқаради.
Ўзбекистонда эса “Fiat” бренди остида “Tipo”, “Fiorino” ва “Doblo” моделларини ишлаб чиқариш режалаштирилган.