Қориндаги ёғ — соғликка зарар

СУРРЕЯ университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, қорин остида ортиқча ёғларнинг тўпланиши юрак-қон томир касалликлари ва диабетнинг иккинчи даражаси пайдо бўлишининг асосий омили экан.
Мутахассисларнинг айтишича, қорин остида тўпланган ёғ тўқималари ҳаёт учун муҳим бўлган аъзоларга жуда яқин бўлиб, бу ёғлар аста-секин жигар, юрак ва ошқозон ости безини ҳам қоплаб оларкан.
Бундан ташқари, қорин остида тўпланган ортиқча ёғлар моддалар алмашинувига салбий таъсир кўрсатиши оқибатида, юрак, қон-томир ва қанд касали пайдо бўлишига олиб келаркан.
Университет профессори Брюс Гриффиннинг таъкидлашича, мутахассислар қорин остида тўпланган ёғлар даражасини аниқлайдиган қурилмани яратиш устида иш олиб бормоқдалар.