Дунёни ўзгартирган одам: Владимир Путиннинг етти фазилати

ГЕРМАНИЯНИНГ «Handelsblatt” нашрида чоп этилган мақолада шундай дейилади: “Йигирма йил олдин Россия ҳукумати тепасига Владимир Путин келган эди. Ўшандан буён у катта жиззакилик билан мамлакатни бошқариб келмоқда. Бунинг учун одамларнинг катта миқдорда товон тўлашларига тўғри келяпти».
Ушбу сатрлар муаллифи Матиас Брюггманн Владимир Путиннинг қуйидаги етти фазилатини санаб ўтган.

  1. Ислоҳотчи
    «Президентлигининг дастлабки 2,5 йили давомида у ўтмишдоши Елциндан қолган муаммоларни бартараф этди: солиқ тизимида, ерни хусусийлаштириш ва тадбиркорлик ҳуқуқлари борасида муҳим ислоҳотларни ўтказди. Путин Елцин даврида бўлиниб кетиш хавфи остида қолган мамлакатни бирлаштирди. Хусусан, шафқатсизларча олиб борган кампаниялари оқибатида Кавказдаги Чечен Республикаси айирмачиларига қақшатқич зарба берилди. Бундан ташқари, солиқ сиёсатига оқилона ёндашгани оқибатида, у давлат солиқларини кўтаришга, иш ҳақи ва пенсияларни нафақат ўз вақтида берилишига, балки домий тарзда уларни ошириб боришга муваффақ бўлди.
    Борис Березовский ва Владимир Гусинский каби медиа олигархлар жуфтакни ростлаб, яна бир олигарх Михаил Ходорковский умрининг 10 йилини қамоқда ўтказадиган бўлганидан сўнг қолган йирик тадбиркорлар ақл-ҳушларини йиғиб олиб, Кремлга иоат этдилар ёки хоҳишларига зид тарзда мулкларини давлат концернларига сотишга мажбур бўлдилар. Хусусан, миллиардер Роман Абрамович шундай йўл тутди. Елцин давридаги плюралистик ОАВлар Кремл назоратига ўтди.
  2. Олигархлар яратувчи
    Бироқ олигархлар синфи буткул йўқ қилинмади. Уларнинг ўрнида «давлат олигархлари» пайдо бўлди: Жумладан, мамлакат бизнес олами саҳнасида йирик концернларнинг эгалари, амалда буткул монополист бўлган «Роснефт», «Газпром», «Сбербанк» карчалонлари, шунингдек Путинга яқин бўлган шахслар пайдо бўлди.
  3. Истилочи
    Ўсиб бораётган иқтисодий инқироз ва сезиларли тарзда пастга шўнғиётган рейтинги ортидан Путин 2014 йилда йирик ташқи сиёсий манёврларга қўл урди: аввалига таниқлилиқ белгилари бўлмаган рус аскарлари — «яшил одамчалар» Украинага қарашли Қрим яриморолини босиб олдилар. Кейин Россия қўшини Украина шарқидаги бўлгинчиларни давомли тарзда қўллаб-қувватлашга ўтди.
  4. Бўлгинчилик тарғиботчиси
    Путин Европани парчалаб юбориш орқали Россияни жаҳон саҳнасига олиб чиқишга ҳаракат қиляпти. Бунинг учун у Европа Иттифоқидаги популистик партияларни қўллаб-қувватламоқда, ўрта ва яқин масофага учувчи ракеталарга оид шартномадан чиқиб, қўшинини модернизация қилишда давом этяпти. Европани парчалашга уринишда давом этиш баробарида, Суриядаги мавқеини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда.
  5. Геостратег
    Сурия, шунингдек Венесуэла ва бошқа минтақалардаги муваффақиятлари билан Путин давлатларга Россия орқали Ғарб қадриятларидан халос бўлиш ва бошқа баҳсли масалаларга нуқта қўйиш мумкинлигини кўрсатди. Эроннинг ёрдами билан у Туркияни Суриядаги урушга тортди, айни бир вақтда Анқарага ўзининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими – С-400 ни пуллашга муваффақ бўлди, Туркиянинг Марказий Осиёга таъсирини сезиларли тарзда пасайтиришга эришди. Шунинг билан бирга, Путин Саудия Арабистони ва нефт бирлашмаси – ОПЕК билан тил топишиб, Хитой билан тобора ривожланиб бораётган ҳамкорлигини намойиш этмоқда.
  6. Иқтисодий муаммоларни тан олмовчи
    Елцин даврида хароб аҳволга тушиб қолган иқтисодиётни Путин, ҳақиқатан ҳам тиклашга эришди. Бироқ, бугунги кунда Путин бошқарувидаги мамлакатнинг иқтисодиётига ҳавас қилиб бўлмайди. Иқтисодий ўсиш йил сайин пасайиб боряпти ва иқтисодиётдаги аҳвол бўйича Россия Шарқий Европа давлатларидан катта фарқ билан ортда қолмоқда.
    Бугунги кунда мамлакатда 21 млн киши, яъни мамлакат аҳолисининг 18 фоизи ўта қашшоқликда кун кечиряпти. 2018 йилда ўтказилган сўровларда аҳолининг 18 фоизи Путин ислоҳотларини тан олмаган бўлса, бугунги кунда бу рақам 38 фоизни ташкил этмоқда. Бу анъана тобора кучайиб бормоқда.
    Путин асосий эътиборни ўрта синф ва тадбиркорларга эмас, давлат секторига қаратяпти. Биринчи навбатда амалдорлар ва «Газпром», «Роснефт» ва «Сбербанк» каби давлат концернлари хизматчиларининг иш ҳақлари сезиларли тарзда оширилди.
  7. Беадаб
    Агар Путиннинг сўнгги ўн йилликдаги фаолиятини кузатадиган бўлсак, у қиёфасини бир неча марта ўзгартирганига гувоҳ бўламиз. Унинг фақат ҳокимиятга бўлган ишқибозлиги ва беадаблиги ўзгармади холос.
    Қисқаси, Путин геосиёсий маънода мамлакатни иқтисодиёт борасида Италия ёки Жанубий Кореядан ортда қолдирди. Бир тарафдан мамлакатдаги беқарорлик аримаяпти. Мамлакат ҳозирда ҳам ядро ишланмалари билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалардан ҳимояланмаган, табиий офатлар, мисол учун Сибир ўрмонларидаги ёнғинларга қарши курашиш натижа бермаяпти. Мамлакат иқтисодиёти ҳозирда ҳам хом-ашёга қарамлигича қолмоқда.