Электрон солиқ тўловлари орқали бюджетга 9,1 миллиард маблағ тушди

ЖОРИЙ йилнинг биринчи ярим йиллигида 999650 нафар жисмоний шахс шахсий солиқ тўловчи ҳисоб варағидан солиқларни электрон тарзда тўлаган.
Давлат солиқ қўмитаси маълумотига кўра, ушбу ўтган давр мобайнида жисмоний шахслар томонидан 47,4 миллионга яқин тўлов амалга оширилди. Бюджетга 9,1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ келиб тушган.
3,4 миллиондан ортиқ электрон тўловлар 256 030 юридик шахсларга тўғри келди. Уларнинг ёрдами билан бюджет қарийб 14,1 миллиард сўмга тўлдирилди.
Биринчи ярим йилликда 3 842 якка тартибдаги тадбиркор солиқларни тўлашнинг электрон шаклига ўтди. Улар 14 470 та тўловни амалга оширди. Улардан олинган маблағлар ҳажми 13,5 миллиард сўмга етди.