Озарбайжон гиламдўзлик дурдоналари: Қорабоғ мактабининг гиламлари

Фото: thegreatermiddleeast

ГИЛАМДЎЗЛИК Озарбайжон халқ амалий санъатининг энг қадимий ва кенг тарқалган турларидан бири ҳисобланади. Озарбайжон халқининг бу севимли санъат тури асрлар оша аждодлардан авлодларга ўтиб келган. Гиламдўзлар ноёб гиламларни тўқишди, уларнинг бадиий мукаммаллиги ҳозирда ҳам кишиларни ҳам қувонтиради, ҳам ажаблантиради.
Тарихий манбаларда Озарбайжонда гиламларнинг юқори даражада ривожланган ишлаб чиқарилиши ҳамда уларни турли мамлакатларга олиб чиқилгани борасидаги маълумотлар сақланиб қолган. 15 асрдан эътиборан Озарбайжон гиламларининг Европа рассомлари ижодларида ўз аксини топгани ҳам бежиз эмас. Озарбайжон гиламининг бутунжаҳон тан олинган санъати уларнинг 7 та мактабини ажратишга имкон беради. Булар: Боку, Ганжа, Қорабоғ, Ширван, Губа, Казах ва Тебриз.

Ушбу тўпламда – Қорабоғ мактаби усталарининг дурдоналари:


Бахмал гилам “Ханлиг”. Шуша 19 аср. Қорабоғ мактаби.

Бахмал гилам “СагдидаГюллер”. Қорабоғ мактаби.


Бахмал гилам “Овчулуг”. Қорабоғ мактаби.

Бахмал гилам “Рустам ва Сухроб”. Қорабоғ мактаби.

Абдувоҳид АЧИЛОВ тайёрлади