Тарихий тангаларнинг йўли тўсилди

МАЪЛУМКИ, “Маданий бойликларни олиб чиқиш ва олиб кириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонунининг 8-моддасига асосан 50 йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни мамлакатимиз ҳудудидан олиб чиқилиши мумкин эмас.
Нумизматика аёшлари ҳам маданий бойликлар тоифасига киритилган бўлиб, республикамиз божхоначилари томонидан 2018 йил ва 2019 йилнинг ўтган 7 ойи давомида 97 та ҳолатда шу турдаги маданий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига доир ҳолатлар фош этилган.
Божхона қўмитасининг хабар беришича, қиймати 154,8 млн. сўмлик 3928 дона тарихий тангаларнинг олиб чиқиб кетилиши олди олинган.