АҚШ президенти “жиннихоналар” очиш ҳақида ўйламоқда

КЕЙИНГИ пайтда АҚШда юз берган отишмалар АҚШ президенти Доналд Трампни руҳий хаста кишилар учун янги касалхоналар очиш ҳақида ўйлашга ундади. Мамлакат етакчиси бу ҳақда Ню-Гэмпшир штатида тарафдорлари билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам гапирди.
«Биз яна руҳий касалхоналар қуришни бошлашимиз керак. Агар 60 ва 70-йилларни эсга оладиган бўлсак, кўплаб руҳий хасталиклар шифохоналари ёпилгани, одамлар эса кўчада қолганига гувоҳ бўлиш мумкин. Бу мамлакатимиз учун жуда оғриқли ҳолат бўлган эди. Шаҳарларда уларни сақлаш харажатлари топилмагани учун улар ёпиб ташланган», — деган жумладан Трамп.
Президентнинг фикрича, яна шундай касалхоналарни ташкил этиш вақти келган.
Эслатиб ўтамиз, август ойининг ўтган даврида АҚШда қатор отишмалар юз берган. Хусусан, 3 август куни август куни Эл-Пасо шаҳрида ҳужумга учраган одамлардан 22 нафари ҳалок бўлган, 20 нафари яраланган эди. 4 август куни эса Дейтон шаҳри марказидаги отишма натижасида 9 киши ўлган, 20 га яқин одам жароҳатланган эди. Яна шундай ҳодиса Филаделфияда кузатилган.