Трампнинг Гренландияни сотиб олиш орзуси кескин танқидларга сабаб бўлди

Иллюстрация: monateka.com

ДАНИЯнинг етакчи сиёсий намоёндалари мамлакатнинг автоном ҳудуди бўлган Гренландияни сотиб олиш борасида АҚШ президенти имкониятларни кўриб чиқаётганлиги ҳақидаги хабарларга кескин муносабат билдирдилар.

«Агар у бу ҳақда ростдан ҳам бош қотираётган бўлса, у (Доналд Трамп – interpress) ҳақиқатан ҳам эсини йўқотган. Дания 50 минг фуқаросини АҚШга сотмоқчи бўлгани ҳақида ғоя ақлсизликдан бошқа нарса эмас», — деган жумладан Дания халқ партияси вакили Сёрена Эсперсена.

Дания Бош вазири Ларс Лёкке Расмуссен эса ушбу масалага шундай муносабат билдирган: «Буни апрел ҳазили сифатида тушунса бўларди, лекин ҳозир йилнинг бошқа ойи», — деган.

“Reuters” агентлиги хабарига кўра Оқ уй ходимлари президент Трампнинг Гренляндия масаласидаги гапларини ҳазил сифатида қабул қилишни сўраган.

Доналд Трамп жорий йилнинг сентябр ойида расмий ташриф билан Данияга боради. Копенгагенда ҳар тугул ушбу масала кун тартибида муҳокама этилмаса керак. Қайд этиш керак, мамлакатда АҚШнинг йирик ҳарбий-денгиз базаси жойлашган.

Қайд этиш керак, ўзининг стратегик жойлашуви ва минерал ресурсларга бойлиги билан Гренландия АҚШ, Россия ва Хитойнинг хаёлини ўғирлаб келмоқда. Май ойида АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Россия «Арктикада ўзини тажоввузкорона тутаёётганини» маълум қилиб, бу борада Хитойнинг ҳаракатларини ҳам «ҳушёрлик билан кузатиш» зарурлигини таъкидлаган эди.

Америкаликлар эса дунёдаги энг йирик оролни қўлга киритишга биринчи марта қизиқаётганликлари йўқ. Хусусан, ушбу ғоя 1867 йилда ҳам илгари сурилган, аммо Вашингтоннинг Гренландия ва Исландияни ўз таркибига қўшиб олиш орзуси амалга ошмаган. 1946 йилда эса АҚШнинг 33-президенти Гарри Трумэн Данияга оролни 100 млн доллар эвазига остишни таклиф қилган, Копенгаген эса таклифни рад этган эди.

Айрим экспертларнинг фикрича, Гренландиянинг нархи 10 трлн. доллардан кам эмас. Сайёрамиздаги энг катта орол олтин, платина, уран каби фойдали қазилмаларга, ноёб металл ва нефт конларига бойдир.