Наслдор қоракўл қўйлар етиштириш бўйича илмий-наслчилик станциялари ташкил этилади

Фото: interpress

ЎЗБЕКИСТОН Республикаси Президентининг “Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Қашқадарё вилоятида қора ва кўк ранги бўйича юқори элита синфли наслдор қоракўл қўйлар етиштиришга ихтисослаштирилган Илмий-наслчилик тажриба станциялари ташкил этилади.

Илмий-наслчилик тажриба станцияларининг асосий вазифалари этиб:

юқори наслдор элита синфига мансуб сур, қора ва кўк рангли қоракўл зотли қўйлар отарларини илмий асосда ташкил этиш;

отарларда наслчилик ва сунъий уруғлантириш ишларини тизимли ташкил этиш, бунда ранглар бўйича қимматли экспортбоп ярим доира қаламгул, қовурғасимон ва ясси гул типидаги қоракўл қўйлар селекциясига алоҳида эътибор қаратиш;

серпушт қоракўл қўйларни ўзаро жуфтлаш орқали жаҳон мўйна бозорлари талабидан келиб чиқиб, қоракўл терининг рақобатбардош турларини яратиш;

етиштирилган юқори маҳсулдор қоракўл қўй ва қўчқорларни аҳоли хонадонларига, деҳқон ҳамда фермер хўжаликларига тизимли равишда етказиб беришни йўлга қўйиш вазифалари белгиланган.