Ҳар бир дона қоракўл териси учун Давлат бюджетидан 50 минг сўм ажратилади

2019-2023 йилларда қоракўлчилик хўжаликларига етиштириб экспортга сотилган ҳар бир дона қоракўл териси учун Давлат бюджетидан 50 минг сўмдан ва ҳар бир дона қоракўлча териси учун 75 минг сўмдан субсидиялар ажратилади.
Ушбу мақсад учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан фоиз тўловларисиз қайтариш шарти билан 7 йил муддатга 2019-2020 йилларда ажратиладиган 50 миллиард сўм ажратилади.
Ушбу вазифа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 августдаги “Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилган.