Навоийда “Ташаббуслар хиёбони” барпо этилди

НАВОИЙ вилояти Навбаҳор тумани “Кескантерак” ҳудудида ҳашар йўли билан “Ташаббуслар хиёбони”ни ташкил этилди.

“Ташаббуслар хиёбони”нинг барпо этилишида 5 миллиардга яқин маблағ сарф этилгани ҳам халқимиз учун беминнат шарт-шароит яратилаётганининг ёрқин намунасидир. Аҳолининг кенг қатламларининг бўш ва дам олиш вақтларини сермазмун ўтказиш, маънавий ҳордиқ олишлари учун ўз фаолиятини бошлади.

Хиёбоннинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Қобил Турсунов, республика тарғибот гуруҳи аъзолари, корхона, ташкилот раҳбарлари, кенг жамоатчилик, ҳудуд аҳолиси ва ёшлар иштирок этди.

Бу ерда футбол, баскетбол “Стреет воркоут” майдончалари, кутубхона, электрон кутубхона, компьютер ўйингоҳи ташкил этилди ва маданият маркази қайта таъмирланди. Нуронийлар учун эса “Отахонлар чойхонаси” ҳам фаолияти бошлади. Бундан ташқари, хотин-қизларимиз бандлигини таъминлаш мақсадида 100 иш ўрнига эга бўлган тикувчилик цехи барпо этилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида айтилишича,  “Ташаббуслар хиёбони”нинг очилиш маросимида 5000 нафарга яқин аҳоли иштирок этди. Уларнинг мазмунли ҳордиқ олишлари мақсадида маданий дастурлар ташкил этилди.

Ушбу хиёбон 2 ой ичида гўзал, кўркам, масканга айланди. Бир гуруҳ корхона ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлар беш ташаббусни амалиётга татбиқ этишдаги кўмаги учун вилоят ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирланди.