Бошланғич нархи 1 сўмга тенг бўлган объектлар савдоси қизғин ўтмоқда

Фото: interpress

12-16 август кунлари «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 16 та бўш турган давлат мулки объекти, 205 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 31 та объект сотилди.
Хусусан, 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 16 та давлат мулки объекти 8 млрд. 875 млн. сўм инвестиция киритиш, 140 та янги иш ўрни яратиш шарти билан 432 млн. сўмга сотилди.
Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 205 та бошланғич нархи 1 млрд. 413,5 млн. сўмлик ер участкаларига бўлган ҳуқуқ 86 млрд. 859,2 млн. сўмлик инвестиция киритиш ва 1 005 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 3 млрд. 601,2 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида жами 198 та бошланғич нархи736,7 млн. сўмлик ер участкасига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.
Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 2788 та бошланғич нархи 91 мрлд. 824,7 млн. сўмлик бўш ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.