“OVERSEAS FOURWAYS ENT LTD” компанияси вакили билан учрашув

ЖОРИЙ йилнинг 20 август куни Навоий вилоят ҳокими К.Б.Турсунов АҚШнинг “Overseas Fourways Ent Ltd” компанияси вакили Айзеҳ Томас билан вилоятда янги логистика марказларини ташкил этиш, импорт ва экспорт масалалари юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида ҳудудда логистика марказларига бўлган эҳтиёж ҳамда экспортни ошириш бўйича қилинаётган ишлар бўйича батафсил маълумот берилди.

Томонлар ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олди, дейилади вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.