Чиптахоналарда энди навбат бўлмайди

Фото: railway.uz

«ЎЗТЕМИРЙЎЛЙЎЛОВЧИ» АЖ «E-ticket» онлайн чипта расмийлаштириш тизими 1 сентябрга қадар ишга туширилишини айни вақтда тизим тест режимида ишлатилаётганини маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Испаниядан қўшимча юқори тезликда ҳаракатланадиган 2 та «Афросиёб» электропоезди ва 4 та эконом классдаги вагон харид қилинган ҳамда улар 2020 йил охирида мамлакатимизга олиб келинади. Жорий йил охиригача эса 52 та янги йўловчи вагон харид қилиш режалаштирилган.