Қозоғистоннинг «Halyk Bank» бошқаруви Ўзбекистон Марказий банкига ташриф буюрди

22 август куни Марказий банкда «Halyk Bank» АЖ Директорлар кенгаши раиси А.Павлов ва Бошқарув раиси У.Шаяхметовалар билан бўлиб ўтган учрашув давомида томонлар Ўзбекистон Республикасида банклар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш соҳасидаги ўзгаришларни, ҳамда шўба банк – “Тенге Банк” АТБ фаолиятини кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишди.

«Halyk Bank» АЖ вакиллари ўз фаолиятини ўзбек бозорида жадал ривожлантиришга таёрлигини ва бу борада истеъмолчиларнинг кенг қатламини қамраб олишини таъкидлаб ўтишди. “Тенге Банк” АТБ фаолиятини ривожлантиришда асосий эътибор “онлайн банкинг” ва рақамли банк ҳизматларига қаратилади, дейилади Марказий банк ахборотида.