Дунёдаги болаларнинг 90 фоизи заҳарли ҳаводан нафас олмоқда

Ўн беш ёшгача бўлган дунё болаларининг 93 фоизи (1,8 миллиард) ҳар куни заҳарли ҳаводан нафас олиб, соғлиги ва жисмоний ривожланишини жиддий хавфга қўймоқда. Ачинарлиси, уларнинг аксарияти ҳаётдан бевақт кўз юммоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ) ҳисоботида қайд этилишича, 2016 йилда шу сабаб туфайли келиб чиққан касалликлар оқибатида 600 минг нафар бола вафот этган.

Маълумотларга кўра, ифлос ҳаводан нафас олиш ҳомиладор аёлларга ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда ва натижада барвақт ҳамда  етарли вазнга эга бўлмай туғилиш ҳолатлари кўпаймоқда. Ифлос ҳаводан нафас олиш шунингдек, болаларда саратон ва астма касалликлари эрта пайдо бўлишига сабаб бўлаяпти. Болаларнинг юрак-қон томир каби сурункали хасталикларга чалиниш сабабларидан бири ҳам заҳарли ҳаводан нафас олишдир.

Бир сўз билан айтганда, атроф-муҳит, шу жумладан биз нафас олаётган ҳавонинг ифлосланиб бориши инсоният наслига жиддий хавф туғдирмоқда.