Келгуси йилдан ОТМларга ҳужжатлар ДХА орқали топширилади

Келгуси йилнинг июнь ойидан бошлаб, республиканинг барча ОТМларга ҳужжат топшириш Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.

Давлат хизматлари агентлиги директори Халилилло Тўрахўжаевнинг ЎзА мухбирига айтишича, бунинг учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ташкилий ишлар бошлаб юборилган.