Сиртқи ва кечки таълим контрактлари камайтирилди

Фото: interpress

АХБОРОТ ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбар ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда 2019-2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг ўрнатилгани ҳақида маълумотлар берилди.

Маълум бўлишича, жорий ўқув йилида сиртқи ва кечки таълим учун контракт миқдори ўтган йилгига қараганда 35-40 фоизга камайтирилди. Ўтган йили бу сумма 9 млн сўмга тенг бўлган, жорий йилда эса 6 млн 300 минг сўм этиб белгиланган.
Шунингдек, контракт суммаларини ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти берилади.