Озарбайжонда 1 октябрдан аҳолини рўйхатга олиш бошланади

Иллюстрация: kavkaznews.az

1−10 октябр кунлари Озарбайжонда мустақиллик йилларида ҳисоб бўйича аҳолини учинчи марта рўйхатга олиш ишлари амалга оширилади. Мамлакат Статистика қўмитаси матбуот котиби Элмиддин Гулиевнинг айтишича, рўйхатга олиш варақаси фуқароларнинг оила аъзолари, уй ва бинолар, яшаш мақсадида фойдаланилаётган қурилмалари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш имконини беради.

Варақага фуқаронинг жинси, туғилган жойи, фуқаролиги, миллати, она тили ва қайси хориж тилларини билиши, оилавий аҳволи, доимий ёки вақтинчалик яшаш жойи, маълумоти, бандлиги, даромад манбаига доир ва бошқа саволлар киритилган.

Қайд этиш керак, Статистика қўмитаси аввалроқ мамлакат аҳолиси қарийб 10 млн нафарга етганини маълум қилган эди.