“Грузия-Россия уруши НАТОнинг хатоси туфайли бўлган”

Фото: Gleb Garanich / Reuters / Corbis

НАТОнинг собиқ Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Тбилисидаги халқаро конференцияда 2008 йилги Бухарест саммити ва ундан кейинги воқеаларни эслади. Генералнинг айтишича, НАТО Грузияга Аъзолик ҳаракати режасини (АҲР) тақдим этмай, Путинга нотўғри сигнал юборган.

«Ишончим комилки, 2008 йилда биз хатога йўл қўйдик. Мен Грузия ва Украина АҲРни олиши тарафдори эдим. Ўйлашимча, биз шундай қилишимиз керак эди, менимча, биз буни амалга оширмай Путинга нотўғри хабар юбордик. Иккиланиш, қарор қилмаслик ҳақида хабар. Аммо у бу вазиятдан ўзининг фойдаси учун фойдаланган ва мен бу иккиланиш билан 2008 йил апрел ойидаги НАТО саммити ва Путиннинг август ойида Грузияга ҳужуми билан боғлиқликни аниқ кўрмоқдаман. У Грузия ва НАТОга аниқ сигнал юборишни хоҳлади – бизнинг қўшнимизнинг ишига аралашманг, деб. Шундай қилиб, биз бу ишни четлаб ўтиб, АҲРни Грузия ва Украинага топширишимиз мумкин эди”, деган жумладан Расмуссен.

Унинг сўзларига кўра, 2008 йил Бухарест саммитида маълум бир нисбатда қабул қилинган қарор АҲРга қараганда Грузия учун яхшироқдир, чунки уларда Грузия ва Украинанинг НАТО аъзоси бўлишлари кафолатланган.

«Эсимда, 2008 йилда Бухарест саммитида биз Грузия ва Украинани НАТО сафига қабул қилишга қарор қилдик. Ушбу қарор ҳанузгача кучда. Лекин етарлича ёрдам ололмадик. Маълумки, НАТО фақат бир овоздан қарор қабул қилиши мумкин. АҲРнинг Грузия ва Украинага топширилишига баъзи қаршиликлар мавжуд эди. Айрим фикрларга кўра, Грузия ислоҳотларни давом эттириши, НАТО мезонларига жавоб бериши керак, шунда имкониятлар ойнаси очилар, мамлакат Шимолий алянс аъзоси бўлишга тайёр бўларди.
Энди биз ислоҳотларни давом эттирамиз ва Грузия бу йўлда қолиши, ислоҳотларни давом эттириши, НАТО мезонларига жавоб бериши жуда муҳим. Грузия ва Украина адбатта сафимизда бўлади», деган НАТОнинг собиқ Бош котиби.