Туркманистонда тайёрланган қурилиш материалларига талаб ортиб бормоқда

Фото:turkmenistan.gov.tm

ТУРКМАНИСТОН Саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси аъзоси «Укипле кардешлер» хусусий корхонаси томонидан Ўзбекистонга қарийб 7 минг куб метр газбетон блоклар экспорт қилинди.

Мазкур қурилиш ашёси Tashkent City иншоотларида, Бухоро, Самарқанд ва бошқа шаҳарлардаги тураржойларни бунёд этишда ишлатилади. Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида қурилиш ишларини олиб бораётган бунёдкорлар эса салкам 9 минг кубметр юқори сифатли газбетонга буюртма беришган.

Қайд этилишича, Туркманистоннинг мазкур ширкати маҳсулотларига мамлакат ичида ҳам, ташқарисида ҳам талаб катта. Хусусан, Туркманистоннинг бир қанча шаҳарларидаги объектларни барпо этишда «Укипле кардешлер»да ишлаб чиқарилган юқори сифатли қурилиш ашёларидан фойдаланилган.

Корхона ўз соҳасида етакчи бўлган “WEHRHAHN” немис компанияси технологияси билан жиҳозланган.