Тожикистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилишига оз қолди

Иллюстратив сурат interpress

ТОЖИКИСТОН пойтахти Душанбеда барпо этилаётган ва Марказий Осиёда энг катта бўлиши кутилаётган масжид жорий йилнинг октябрида фойдаланишга топширилади.

Қурилиши 2009 йилнинг октябрида бошланган масжидда бир пайтнинг ўзида 120 мингга яқин киши намоз ўқиши мумкин бўлади.
Қурилиш лойиҳасини тожикистонлик ва қатарлик мутахассислар ишлаб чиқди. Масжид минораларнинг баландлиги 75 метрга, асосий гумбазининг катталиги эса 47 метрга тенг.

Масжидда кутубхона, музей ва конференциялар зали ҳам мавжуд.
Лойиҳанинг қиймати 100 миллион долларга тенг бўлиб, аввалроқ Қатар ҳукумати томонидан молиялаштирилиши айтилган эди.