ЖСТ номаълум касаллик пайдо бўлганини маълум қилди

Иллюстратив сурат

ЖАҲОН Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) илгари дунёда кузатилмаган номаълум касаллик аниқланганини маълум қилди. Ушбу хасталикка чалинган аёл тез орада вафот этган.

Ҳозирча касаллик бирон ном билан аталгани йўқ. Аёл билан боғлиқ воқеа Танзанияда қайд этилиши билан ташкилот мутахассислари шошилинч равишда ушбу мамлакатга жўнаб кетганлар.

Қайд этилишча, номаълум хасталик туфайли вафот этган аёлда бир вақтнинг ўзида Эбола вируси, Денга иситмаси ва безгак аломатлари кузатилган. Мутахассисларнинг фикрича, бу аввал маълум бўлмаган касалликнинг янги туридир.