“Катта акани олдида тиз чўкаверишимиз яхши эмас”

Фото: president.gov.by

БЕЛОРУС президенти Александр Лукашенко Минск ва Москва солиқ ва нефт соҳасидаги масалалар бўйича музокара ўтказиши лозимлигини маълум қилди.

Белорус раҳбари бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси раиси Юрий Сенко билан бўлиб ўтган учрашув чоғида маълум қилди. Унинг айтишича, россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан бу масалаларни бир неча марта муҳокама қилган. Лукашенконинг таъкидлашича, Белорус мазкур соҳалардаги сиёсатни мустақил давлат сифатида ўзи ҳал этиши лозим. “Биз қандайдир масалалар бўйича катта акамиз қаршисида тиз чўкаверишимиз, гуноҳларимиздан ўтишини сўраб ёлворишимиз тўғри эмас”, – деган жумладан президент.

Аввалроқ, Белорус раҳбари мамлакат ташқи сиёсатида Россия билан алоқалар устувор аҳамият касб этишини маълум қилган эди.