Абонент рақами учун тўлов пасайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 26 декабрдаги  “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2019 йилда бир вақтнинг ўзида мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) учун абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳақи ойига 2000 сўм қилиб белгиланади.