Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти: «Ўзбекистоннинг тарихий қарори биз учун алоҳида аҳамиятга эга”

ОЗАРБАЙЖОН Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик Кенгаши (Турк кенгаши) га аъзо бўлиб киришига доир баёнот берди.

Баёнотда шундай дейилади:
«Ўзбекистоннинг 2019 йил 14 сентябрга тўғри келган Нахичеван келишуви ратификациясининг якунлаши туркий тилли давлатлар бирдамлигини мустаҳкамлашда навбатдаги муҳим воқеа бўлди. Шунингдек, яна бир туркий тилли давлат – Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик Кенгашига қўшилиши тўғрисидаги қарор эълон қилинди, кенгаш 2009 йилда Нахичеван келишувига кўра тузилган бўлиб, ҳамон Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия унинг аъзолари ҳисобланади. Қардош Ўзбекистонни бу қарор билан қутлаймиз.

Ўзбекистон Республикасининг Турк Кенгашида ўзини тақдим этиш қарори бизнинг кўп асрлик чуқур илдизларга асосланган маданий ва тарихий қардошлигимизни янада ривожлантириш, замон талабларига мувофиқ туркий тилли давлатлар манфаати, фаровонлиги нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистоннинг Турк Кенгашига қўшилиши ҳақидаги тарихий қарорнинг Нахичеван келишуви имзоланишининг 10 йиллик санасига тўғри келишида Озарбайжон Республикаси учун алоҳида рамзий маъно бор. Шу йилнинг 15 октябрь куни Бокуда бўлиб ўтадиган Турк Кенгашининг 7-саммитида Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги қардош Ўзбекистон делегациясини қарши олиш кўнгилли хушхабар ва улкан шарафдир».