Россияда алкоголга чеклов ўрнатилади

Фото: pixabay.com

ТУРАРЖОЙ биноларининг биринчи қаватида жойлашган бар ва қаҳвахоналарнинг майдони 20 квадрат метрдан кам бўлса, яқин вақт ичида бундай жойларда алкогол ичимликлар сотиш тақиқланади.

Бу борадаги қонун лойиҳаси «Единая Россия» партияси депутатлари томонидан ишлаб чиқилган ва ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланган. Қонун ташаббускорларининг айтишича, бундай қарорга аҳоли талабидан келиб чиққан ҳолда келинган.

Аксарият россияликлар бундай жойлардаги тамаддихоналар жамоат тартиби ва тунги осойишталикни бузаётганидан ташвиш билдирганлар. Айримлар эса янги қонун кучга кирса, кичик бизнес фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлаяпти.