Қозоғистон 5G технологиясини жорий этишга киришди

ХИТОЙнинг “Huawei” компанияси ва «Казахтелеком» Нур-Султон шаҳрида 5G технологиясини синовдан ўтказди. Тест жараёнида интернет тезлиги сониясига 1,5 Гб ни ташкил этгани қайд этилди.

Мамлакатдаги илк 5G ҳудуди Нурсултон Назарбоев номли университет ва пойтахтдаги меҳмонхоналардан бирининг ҳудудида ташкил этилди. Аввалроқ «Казахтелеком» Олма-Ота ва Нур-Султон шаҳарларида мазкур технологияни муваффақиятли синовдан ўтказган эди.

Ушбу ҳудудларда 5G технологиясидан аҳоли мобил алоқа ва интернет хизматлари учун фойдаланишлари мумкин. Бундан ташқари, илғор технология «интернет буюмлар» /IoT/, «ақлли» шаҳар ҳамда «ақлли» ишлаб чиқариш жараёнларида, шунингдек компаниялар ва иқтисодиётни рақамлаштиришда ишлатилади.