10 йилда 3,2 триллион сўм

2008-2017 йиллар мобайнида давлат бюджетидан 2 172,8 километр ирригация тизимлари, 368,8 километр лотокли суғориш тармоқлари, 347 дона гидротехник иншоотлар, шунингдек, 83,7 куб м/сек умумий сув узатиш ҳажмига эга бўлган насос станциялари, умумий ҳажми 1 581,3 миллион куб/м бўлган сув омборлари ва бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилиш учун 3,2 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилди, бунинг натижасида 1,7 миллион гектардан ортиқ суғориладиган майдонларнинг сув таъминотини яхшилашга эришилди.

2019 йилда пахта хомашёсини ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ, шунингдек, тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизларини қоплаш харажатлари учун 120 миллиард сўм ажратилиши таъминлаш кўзда тутилган.

Булар ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги “Пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” қарорида айтилган.