Қирғизистон рақамлаштириш бўйича минтақада пешқадамликка интилмоқда

ҚИРҒИЗИСТОН Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков рақамлаштириш давлат идоралари фаолияти самарадорлигини оширишга, коррупция кўламини камайтиришга хизмат қилишини таъкидлади. Унинг фикрича, мамлакат минтақада рақамлаштириш борасида етакчи бўлиши лозим.

«Биз олдимизга қўйган мақсадимизга эришиш учун қатор муаммоларни ҳал этишимиз лозим. Рақамли технологиялар давлат ва маҳаллий ҳокимиятларни тўлиқ қамраб олгани йўқ. Рақамлаштиришдаги сусткашлик сифатли маҳсулот тайёрлаш ва бизнес рақобатбардошлигини ошириш йўлида турган тўсиқдир. Кенг поосали интернет йўқлиги сабабли қишлоқларда рақамли технологиялардан фойдаланиш имконияти мавжуд эмас», – деган жумладан Қирғизистон раҳбари.

Юқоридаги муаммоларни ҳал этиш учун 2019 йил Қирғизистонда Мамлакатни рақамлаштириш ва ҳудудларни ривожлантириш йили деб эълон қилинган. Бу борада илк натижаларга ҳам эришилган. Жумладан, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси жорий этилиши туфайли йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари 50%, ЙТҲлар икки баробарга камайган.