Жиззахда 450 млн долларлик саноат мажмуаси қурилади

ГЕРМАНИЯнинг “HPO Service”, АҚШнинг “Intertech Process Technology”, Канаданинг “SERPO Mineral Systems” ва Даниянинг “Alliance Capital” компанияларининг халқаро консорциуми Жиззах вилоятининг Учқулоч полиметалл рудалар кони базасида кон-бойитиш мажмуасини қуриш лойиҳаси устида ишламоқда.

Таъкидланишича, лойиҳа қиймати 450 миллион долларга бўлиб, у беш босқичда амалга оширилади. Корхонанинг қайта ишлаш қуввати йилига 5 миллион тонна рудани ташкил этади.
Мажмуада рух, қўрғошин ва кадмий концентрати ишлаб чиқарилади. Маҳсулотнинг бир қисми Жиззах аккумулятор заводига етказиб берилади.